Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома

ЯИДХП орқали "Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома" хизмaтидaн фойдaлaниш

Хизмат тавсифи
Ушбу хизмат мулкчилик шаклидан ва молиялаштириш манбаларидан, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган ер участкаси майдонларидан қатъи назар, қурилиш-монтаж ишларининг барча турларига рухсатнома олиш имконини беради.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Натижани олиш усуллари
электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида

Хизматнинг соҳага тегишлилиги
Барча турдаги қурилиш-монтаж ишлари учун рухматном олиш

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати
Бир иш куни ичида

Хизмат натижаси
Барча турдаги қурилиш-монтаж ишлари учун рухматном олиш

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
Инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш бўйича шартномани электрон шаклда тўлдирилгани

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси
Жисмоний ва юридик шахслар

Рад этиш сабаблари
Лойиҳа ташкилотлари ЭРИси мавжуд эмаслиги, сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади

Боғланиш
Манзил: 100097, Тошкент шаҳри, Чўпон ота кўчаси, Мавзе "С" Телефон: +99871 273-8401, 273-7604 Факс: +99871 273-8661 Веб-сайт: www.ygk.uz Электрон почта: info@ygk.uz

Ташкилот
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялари

Шикоят аризаси бериш тартиби
Ариза берувчи рухсатнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан рухсатномани олиш учун қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Бу қандай ишлайди?
Инспекция рухсатнома ва шартнома расмийлаштирилган куни, уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади. Давлат хизматлари маркази рухсатнома ва шартнома келиб тушгандан сўнг бир соат мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Бунда, Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ўзи келиб мурожаат қилганда унинг сўровига асосан рухсатнома ва шартномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида уларга ўзининг муҳрини босиб, бериши шарт



  (37,5 КБ; Word)  (231 KБ; ПДФ)
Нашр этиш   Ўқилди: 11677