Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари интерактив хизмати РЕГЛАМЕНТИ (2,56мб; ПДФ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси pm.gov.uz орқали электрон мурожаатларни юбориш

Тошкент вилояти ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахслар қабули Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35 моддасига, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни асосида ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикасининг  2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сонли “ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни

  

Вилоят ҳокимлиги Ижро аппарати гуруҳи

МанзилТошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли 90 уй  

Телефон: 0 371 232-80-65, 232-80-61, 232-80-62, 232-80-63    

  

1. Вилоят ҳокимлиги девонхонаси жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ёки ёзма шаклдаги ариза, таклиф ва шикоятлар билан ишлаш ҳамда жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланган “Тошкент вилоят ҳокимлигида жисмоний ва юридик шаҳсларнинг  мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш тартиби” асосида амалга оширилади.

2. Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъулият вилоят ҳокими ўринбосарлари, Умумий бўлим, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари зиммасига юкланади.

3. Вилоят ҳокимлигида жисмоний ва юридик шаҳслар вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, котибият, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилиш хонасида қабул қилинади. Жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилиш вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади. Қабул жадвали жисмоний ва юидик шаҳслар  эътиборига етказилади.

4. Вилоят ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари томонидан жисмоний ва юридик шаҳсларни ҳудудларда махсус жадвал асосида “Сайёр қабул” учрашувларда ҳам қабул қилади.

5. Ҳар бир жисмоний ва юридик шаҳснинг қабулидан сўнг қабул варақалари расмийлаштирилади. Унда қабул қилинган жисмоний в юридик шаҳснинг фамилияси, исми, отасининг исми, истиқомат қиладиган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзиб қўйилади. Қабул варақаси умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилади. Қабулда кўтарилган муаммо ҳал этиш учун тегишли ижрочиларга юборилади ва унинг назорати ҳокимлик девонхонанинг тегишли бўлинмаси ва умумий бўлим раҳбарлари томонидан шахсан назорат қилинади.

6. Жисмоний ва юридик шаҳсларни қабул қилишни ташкил этиш учун масъулият вилоят ҳокимлиги Умумий бўлим бош мутахассиси зиммасига юклатилади.

7. Умумий бўлим вилоят ҳокимлигига келган жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб вилоят ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан вилоят ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этади. Вилоят ҳокими томонидан жисмоний ва юридик шаҳсларни мурожаатини ўрганиш бўйича берилган топшириқ вилоят ҳокимлиги девонхона ишлар бошқармасида рўйхатдан ўтказилади ва тегишли ижрочиларга етказилади.Ушбу жараён вилоят ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси томонидан шахсан назорат қилинади. Вилоят ҳокими ўринбосарлари ёки ҳокимлик девонхонанинг бўлинмалари раҳбарлари номига келган мурожаатлар ҳам вилоят ҳокимлиги умумий бўлим бош мутахассиси томонидан худди шу тартибда расмийлаштирилади ва назоратга олинади. Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқиш учун вилоят ҳокими ёки ушбу мурожаат кўриб чиқиш учун юборилган ҳоким ўринбосари томонидан тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.

 8. Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлигига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади (қўшимча ўрганиш талаб этиладиган таклифлар бундан мустасно) ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кун муддат ичида маълум қилинади.

- Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлигига келиб тушган кунидан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ва шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.

- Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, мурожаатни кўриб чиқиш муддати вилоят ҳокими томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.

- Вилоят ҳокимлигига қабулга келган жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатлари бўйича ўша пайтда тушунтириш берилади, масаланинг моҳиятига қараб унинг кўриб чиқилиши натижалари тўғрисида мурожаат муаллифларига ёзма шаклда хабар берилиши ҳам мумкин.

9. Жисмоний ва юридик шаҳснинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек, имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Жисмоний ва юридик шаҳсларнинг мурожаатларида қўйилган масалаларни ҳал этиш вилоят ҳокимлигининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади. 

                 

 

 (59,0КБ; Word) (71,1KБ; ПДФ)

Нашр этиш   Ўқилди: 20985