Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга рухсатнома олиш

ЯИДХП орқали "Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга рухсатнома" хизматдан фойдаланиш

Хизмат тавсифи
Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга рухсатнома табиатдан фойдаланувчининг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;
ҳайвонларни сақлашнинг мақсади;
аҳоли пунктларида ёввойи ҳайвонларни сақлаш қоидаларига, Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги Конвенция (CITES)нинг талабларига мувофиқ ҳайвонларни сақлаш шароитлари;
турлари бўйича ҳайвонлар сони;
ҳайвонларнинг келиб чиқиши.

Хизматни кўрсатиш муддати
15 иш куни

 
 
 
  (66,5КБ; Word)(230KБ; ПДФ)
Нашр этиш   Ўқилди: 17484