Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия олиш

ЯИДХП орқали "Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия олиш" хизматидан фойдаланиш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Лицензия бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун лицензия талабгоридан ариза берилган кунда қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Тиббий фаолиятнинг амалга оширилиш жойи, ташкилот тури, ихтисослашув тури ўзгарган ёки филиали очилган тақдирда лицензиат лицензия олиш учун қайта ариза бериши шарт.
 
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон ”Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори
 
Хизматни кўрсатиш муддати
Лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгор аризаси олингандан сўнг йигирма кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
 
Хизмат натижаси
Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия
 
Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси
Юридик шахслар
 
Ташкилот
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

 

 (30,5 КБ; Word)  (210 KБ; ПДФ)

Нашр этиш   Ўқилди: 22304