Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига янги лицензия олиш

ЯИДХП орқали "Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига янги лицензия олиш" хизматидан фойдаланиш

 
Хизмат тавсифи
Лицензия берувчи ташкилот: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ишчи орган: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари.
Хизмат кўрсатиш муддати: 30 кун.
Хизматдан фойдаланиш учун тўловлар: 
 - Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлови - 2 ЭКИҲ.
 - Лицензия бериш учун давлат божи - 10 ЭКИҲ.
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар (ариза бериш пайтида):
- фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
- нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси;
- ўқув режалари ва дастурлари;
- педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатининг рақами);
- ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Керакли ҳужжатлар (лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома олингандан сўнг):
- лицензия олиш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи хужжат.
Ушбу хизматни тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси вазирлар махкамасининг "Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори

 

 

 

(34,0 КБ; Word) (221 KБ; ПДФ)

Нашр этиш   Ўқилди: 19684