Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш

Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш интерактив хизмати РЕГЛАМЕНТИ (2,56мб; ПДФ)

Улгуржи савдо фаолияти лицензияси (намунаси)

Тақдим этиладиган ариза шакллари (намунаси)

ЭЛЕКТРОН ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Лицензияловчи орган

Туман (шаҳар) ҳокимиятлари

Реестр юритувчи ёки реестр юритувчилар гуруҳи

Туман (шаҳар) ҳокимиятлари

Мурожаатчи

Юридик ва жисмоний шахслар

Лицензия давомийлиги

муддатсиз

Лицензияланадиган фаолият

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

2. Улгуржи савдо корхоналари учун шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

3. Ўзининг ёки ижарага олинган омборхона бинолари, совутиш (зарурият бўлганда), кўтариш-тушириш ва транспорт ускуналари, тегишли инфратузилма — автомобиль ва темир йўл кириш йўллари, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

4. Лицензия талабгорининг «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига киришини тасдиқловчи ҳужжатлар;

5. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 Хизмат кўрсатиш муддати

3 иш куни

Давлат хизматлари учун тўлов

1. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган нг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

2. Лицензия берилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сонли “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори

 

 

(40,5КБ; Word) (226 KБ; ПДФ)

Нашр этиш   Ўқилди: 22130