Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш

Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш хизмати РЕГЛАМЕНТИ (2,25МБ; ПДФ)

ЯИДХП орқали "Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани олишга ариза юбориш" хизматидан фойдаланиш

Тошкент вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси тизимидаги шаҳар ва туманлар телефон рақамлари

Норматив ҳужжатлар
1. Ўзбекистон республикасининг Ер кодекси
2. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрель 604-I-сонли “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни
3. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 август 662-II-сонли “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирининг 2005 йил 29 ноябрдаги 1523-сонли “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги № 54-сонли “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2015 йил 7 октябрдаги № 285-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
 
Аризалар турлари (рус тили)да намуна
 

Выдача справки о наличии или отсутствии собственного жилья на территории Ташкентской области

Государственная регистрация договора залога (ипотеки) недвижимого имущества

Выдача справок для представления в нотариальные конторы

Государственная регистрация договора аренды(найма) недвижимого имущества

Исключение объекта недвижимого имущества из государственного реестра зарегистрированных прав

Первичная инвентаризация земельного участка и недвижимого имущества с изготовлением кадастрового дела , с последующей регистрацией прав

Оформление свидетельства о государственной регистрации прав на земельный участок

Оформление свидетельства о государственной регистрации прав на здания сооружения

Первичная инвентаризация земельного участка с изготовлением кадастрового дела, с последующей регистрацией прав

Переоформление кадастровых документов , при изменении правового статуса недвижимости с изменением правообладателя ,с последующей государственной регистрацией

Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори ҳамда 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари асосида амалга оширилади.

Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси
Манзил: Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони, Мустақиллик кўчаси 23 уй
Телефон: 0 371 230-56-11, 230-56-16 Факс: + 371 230-56-12

Ишонч телефони: +998 95 199-17-73

Электрон почта: info@tvkad.uzвеб-сайт : tvkad.uz

 

Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш 

Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. 

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз берилади. Мазкур қоида якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкаларига татбиқ этилмайди. 

Деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкаларининг аниқ ўлчамлари ер ресурсларининг мавжудлиги, аҳолининг зичлигига қараб белгиланади. Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг ижобий хулосаси асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. 

Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин. 

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олишга муҳтож бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради. 

Туман (шаҳар) ҳокими ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига ер участкаси бериш бўйича асослантирилган рад жавобини юборади. 

Қишлоқ жойларда яшовчи ва ўз мулкида чорва моллари бўлган фуқароларга пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун вақтинча фойдаланишга ер участкалари берилиши мумкин. 

Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш 

Шаҳарлар ва посёлкаларда, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи, деҳқон хўжалиги юритиш учун томорқа ер участкаларига эга бўлмаган фуқароларга корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосномасига биноан жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ёки жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкаси туман ҳокими томонидан берилади.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини ташкил этиш учун фуқаролар боғдорчилик-узумчилик ёки полизчилик ширкатларига бирлашадилар.

Боғдорчилик ва узумчилик учун ер участкалари шаҳарларнинг кўкаламзор зонасидан ёки бошқа аҳоли пунктлари чегарасидан ташқарида аҳоли пунктлари ҳудудининг кенгайиш истиқболларини эътиборга олиб, сув ресурслари ҳамда уларга лимитлар ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда захира ерлардан ва ўрмон фондининг дарахтзорга айлантириш мўлжалланмаган ерларидан ажратиб берилади. Жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги учун яроқли захира ерлар ҳамда ўрмон фонди ерлари бўлмаган тақдирда, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ерлари истисно тариқасида берилиши мумкин.

Жамоа полизчилиги учун вақтинча фойдаланишга ер участкалари сув ресурслари ҳамда уларга лимит ажратиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда аҳоли пунктларининг ерларидан, яқин йиллар ичида бошқа мақсадларда фойдаланишга мўлжалланмаган захира ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан берилади. Жамоа полизчилиги учун ноқишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг вақтинча фойдаланилмаётган ерлари, бундай ерлар бўлмаган тақдирда эса — қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотларининг унумдорлиги паст ерлари берилиши мумкин.

Жамоа полизчилиги учун берилган ер участкаларидан сабзавот, картошка ва полиз экинлари етиштиришда фойдаланилади. Улардан уй-жой бинолари ва бошқа капитал иншоотлар қуриш учун фойдаланиш тақиқланади. Бундай участкаларда умумий фойдаланишдаги муваққат иморатлар ва иншоотларни қуришга ер участкаларини берган туман ҳокими рухсат бериши мумкин.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун бериладиган ер участкалари кўчалар очиш, жамоат иморатлари ва иншоотлари қуриш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда боғдорчилик-узумчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,06 гектаргача ва полизчилик ширкатининг ҳар бир аъзосига 0,08 гектаргача ўлчамда белгиланади.

Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги учун ер бериш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

 
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш
 
Фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. 
Фермер хўжалигини юритиш учун: 
захирадаги ерлардан ер участкалари; 
юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари; 
қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари; 
қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ер участкалари берилади.
Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
Фермер хўжаликларига ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасининг ўлчами ер участкасини берадиган орган томонидан ҳар бир муайян ҳолатда маҳаллий шароитларни, шунингдек фермер хўжалигида ишловчилар сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш мақсадлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ер участкаларини қўшимча ижарага олиши мумкин.
Фермер хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Кредитлар олиш учун фермер хўжалиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда гаровга қўйишга ҳақли.
 
Фермер хўжалиги ташкил этишда талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш 
 
1. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия ва Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияларнинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиблари томонидан юритилади. Комиссия котиби, қоида тариқасида, туман ҳокимлиги ходими бўлади.
2. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари туман ҳокимлигида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан, шунингдек қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси томонидан ижарага олувчини аниқламасдан ажратилган ерлар бўйича алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар фермер хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида туман ҳокимлигининг идоравий архивига топширилади.
3. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
а) лойиҳалар бўйича барча танловларга талабгорлар томонидан тақдим этилган аризалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари;
в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси;
г) комиссиянинг ҳар бир лойиҳа бўйича талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари; 
д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалари;
з) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан асли тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари) тикилиши шарт.
Шунингдек, қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ер участкаларини бериш бўйича талабгорларнинг йиғма жилдларида мажбурий тартибда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси активлари ва пассивларини, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари мулкий пайларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш бўйича, ортиқча асосий ва айланма маблағларни, шунингдек фойдаланиш муддати тугаган воситаларни кимошди савдосида ёки очиқ савдода сотиш бўйича, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси балансида бўлган ижтимоий ва бошқа инфратузилмаларни маҳаллий ҳокимликлар ёки бошқа ташкилотлар балансига бериш бўйича ҳамда мол-мулкларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча ҳужжатлар тикилиши лозим.
4. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

 Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойнинг ўзида белгилашга доир материаллар, шунингдек истиқболга мўлжалланган ҳамда лойиҳалаш олдидан ер тузиш ишларига доир бошқа материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 

Хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари мол-мулкининг мулкдорлари ёки улар ваколат берган органлар томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади, шунингдек манфаатдор ташкилотлар билан келишилади. 

Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари вилоят ҳокими томонидан тасдиқланади. Юридик ва жисмоний шахсларга ер ажратиб бериш лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади. 

Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туман ҳокими томонидан тасдиқланади. Ер тузиш лойиҳаларига ўзгартишлар ушбу лойиҳаларни тасдиқлаган органларнинг рухсати билан киритилади. 

Ер тузишни ер тузиш хизмати органлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Қишлоқ хўжалик экинзорларини жойлаштириш, ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш борасидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ улар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. 

 

 (210КБ; Word)  (110KБ; ПДФ)

Нашр этиш   Ўқилди: 20744