Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш

ЯИДХП орқали "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш" хизматдан фойдаланиш
 
Хизмат тавсифи
Ушбу хизмат орқали болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича навбатга қўйиш ёки йўлланма олиш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар электрон ариза юборишлари мумкин.
 
Хизмат нархи ва тўлаш тартиби
Бепул

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 244-сон Қарори
 
Хизматнинг соҳага тегишлилиги
Таълим
 
Хизмат натижаси
Мактабгача таълим муассасаларига қабул учун рўйхатга туриш ёки йўлланма олиш.
 
Рад этиш сабаблари
Аризачи тақдим этган анкетада ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги, шу жумладан, унда кўрсатилган маълумотларнинг ушбу Регламентнинг 6, 9 ва 18-бандларида назарда тутилган маълумотларга номувофиқлиги йўлланмалар ва хабарномалар беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади. Йўлланмалар ва хабарномаларнинг берилишини бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
 
Боғланиш
Манзил: Тошкент шаҳри, 100070, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 76 Телефон: +99871 215-54-08 E-mail: devon@mdo.uz
 
Ташкилот
Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари
 
 
 
 (27,0 КБ; Word)(361 KБ; ПДФ)
Нашр этиш   Ўқилди: 584