Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш

Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш хизмати РЕГЛАМЕНТИ (2,14мб; ПДФ)

 
Лицензиялаш
а)йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;
б) йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;
в) йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш;
г) йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш;
д) йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;
е) йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш;
ж) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;
з) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;
и) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш;
й) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш;
к) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш;
Лицензия берувчи орган:
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси
 
Лицензия номи:
Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда ташиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия).
 
Лицензия амал қилиш муддати:
чекланмаган
Профессионал фаолиятни лицензиялаш тартибини белгиловчи ҳуқуқий-меъёрий хужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги, 994-сон қарори билан тасдиқланган «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Низом
 
Лицензия талаб этилувчи фаолият ёки ҳаракат:
а)йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;
б) йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;
в) йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш;
г) йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш;
д) йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;
е) йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш;
ж) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш;
з) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш;
и) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш;
й) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш;
к) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш
 
Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар:
а) юридик шахс учун юридик шахснинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда фамилияси, исми, отасининг исми, паспортига оид маълумотлар ва ҳайдовчилик гувоҳномаси; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
б) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд лицензия талабгорининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси нусхаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
в) лицензия талабгори томонидан ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
1. Лицензияловчи орган манфаатдор вазирликлар ва идоралардан идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали лицензия талабгори томонидан тақдим этилган автотранспорт воситаларининг рўйхатидаги мавжуд автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномалари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг тегишли бўлинмаси томонидан берилган автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан соз эканлиги тўғрисида белги қўйилган автотранспорт воситасининг техник паспорти ёки автотранспорт воситалари гуруҳи техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатномаси тўғрисидаги маълумотларни олади.
2. Ҳужжатлар лицензияловчи органга бевосита лицензия талабгори томонидан ёхуд улар олинганлигини тасдиқловчи билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар қабул қилиб олинганлиги тўғрисида маълум қилган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар юридик шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
 
Лицензия бериш учун давлат божи:
ScreenShot 2512.png

Изоҳ. Давлат божи лицензия/лицензия карточкаси олиш учун тўланган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ҳисобланади.
Изоҳ: Юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензиялаш фақатгина Марказий аппарат томонидан амалга оширилади.

Керакли лицензияни бериш бўйича аризани кўриб чиқадиган бўлим номи:
Агентликнинг Тошкент вилояти бошқармаси лицензиялаш бўлими.

Манзил ва боғланиш учун маълумотлар:
111503, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Бектемир МФЙ, Яшил водий кўчаси
тел. (0371) 202-05-00 (213)

Расмий электрон почта: info@mintrans.uz

Расмий электрон сайт: www.mintrans.uz

Амалдаги расмий сайт: www.uzavtotrans.uz

 


(97,5 КБ; Word)(263 KБ; ПДФ)

Нашр этиш   Ўқилди: 20101